7 октябрдан бери Ғазо сектори ва босиб олинган Ғарбий Соҳилда исроиллик ҳарбийлар қўлидан 3714 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 5429 нафари жароҳатланган. Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги Фаластин миллий таълим вазирлигига таяниб хабар берди.

Бундан ташқари, босиб олинган Ғарбий Соҳилда 35 нафар ўқувчи Исроил кучлари томонидан ўлдирилган. Яна 271 ўқувчи яраланган, 82 нафари ҳибсга олинган.

Шунингдек, 209 нафар ўқитувчи ва таълим муассасалари ходимлари Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумлари қурбонига айланди, яна 619 нафари яраланди. Ғарбий Соҳилда икки ўқитувчи яраланган, 65 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Бундан ташқари, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумлари натижасида 278 та давлат мактаби ва 65 та БМТ мактаби вайрон бўлган. Улардан 83 та мактаб жиддий шикастланган, яна 7 таси бузилган.

Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилга уюштирган рейдлари чоғида эса 38 та мактаб вайрон қилинган.

Қайд этилишича, Исроил ҳужумлари натижасида давлат таълим муассасаларининг 90 фоизи бевосита зарар кўрган. Таълим муассасаларининг яна 29 фоизи вайрон бўлгани ёки жиддий зарар кўрганлиги сабабли яроқсиз ҳолга келган.

Бундан ташқари, Ғазо секторидаги 133 та давлат мактабидан кўчирилган фаластинликлар учун турар жой сифатида фойдаланилмоқда.

Мавзуга алоқадор