Босқинчи самолётлар Рафаҳ, Магази, Нусейрат, Жабалия ва Ғазо шаҳрида кўчирилганлар билан чодирларга ҳужум қилди. 24 соат ичида 190 киши вафот этди. Уруш бошланганидан бери жами 35 984 киши шаҳид бўлди.

Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Рамаллаҳ ва Халилга бостириб киришади. Босқинчилар 14 ёшли болани ўлдиришди.

ҲАМАС АҚШ маъмурияти ва президент Байденни Рафаҳдаги қирғин учун тўлиқ жавобгар деб ҳисоблади.

Ғазо ҳукумати: Рафаҳ қирғинида Исроил 907 кг бомба ишлатган. Бу сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг БМТга алоқадор қочқинларни кўчириш марказига қилган 10-ҳужум бўлди.

§  Исроил Халқаро Суд қарорига қарамай Рафаҳ шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда. БМТнинг Рафаҳдаги чодир лагерларида 100 кишидан ортиқ  киши ўлдирилган ва ёндирилган. Уларнинг аксарияти болалардир.

Ирландия ташқи ишлар вазири: Рафаҳ қочқинлар лагерига қилинган ҳужумни қоралаймиз. Бу Халқаро Суд қарорини бузишдир.

Халқаро Амнистия Халқаро жиноят судини апрель ойида Ғазода 44 нафар тинч аҳоли, жумладан 32 бола ҳалок бўлган Исроилнинг учта ҳужумини тергов қилишга чақиради.

Мавзуга алоқадор