Россия ҳукумати қаттиқ буғдой экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Тегишли фармон Россия ҳукумати сайтида эълон қилинди.

“Қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, ички бозорда қаттиқ буғдой маҳсулотлари нархлари билан боғлиқ барқарор вазиятни сақлашга ёрдам беради”, — дейилади ҳужжатда.

Вақтинчалик чеклов ҳукумат қарори эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради ва 2024 йил 31 майгача амал қилади.

Шу билан бирга, ҳужжат экспорт тақиқи қўлланилмайдиган бир қатор истисноларни назарда тутади. Бунга халқаро гуманитар ёрдам ва халқаро ҳукуматлараро келишувлар доирасида қаттиқ буғдой экспорти ҳамда етказиб бериш киради, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, қаттиқ буғдойни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар – Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Қозоғистонга ҳукумат қарори билан белгиланган квоталар доирасида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади. 

Мавзуга алоқадор