Ўнлаб исроиллик аскарлар Ғазода “Сарайя ал-Қудс” (“Ислом жиҳоди” ҳарбий қаноти) «Шимолий» батальонининг собиқ раҳбари Баҳа Абу Ал-Атайянинг уйида “ғолиблик” суратига тушиш чоғида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Фаластин ОАВлари.

Қайд этилишича, Ғазодаги жангчилар душман ташрифини олдиндан таҳмин қилиб, уйни миналаштириб қўйишган. Исроил аскарларининг катта гуруҳи бино ичига кириши биланоқ кучли портлаш содир бўлган. Исроилликлар вайроналар остида қолган.

Худди шу куни «Ал-Қассам» бригадаси (Ҳамаснинг ҳарбий қаноти) жангчилари Шужайяда Исроилнинг еттита техникаси, бир танки ва зирҳли транспортёри, душман ҳарбийлари билан бирга йўқ қилингани, шунингдек, ҳарбий ўлжалар қўлга киритилганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Жебалиядаги қочқинлар лагерида, Фаластин томонига кўра, камида 11 нафар, Хон-Юнисдаги пистирмада камида 10 нафар, бошқа отишмаларда яна 23 нафар Исроил аскари ҳалок бўлгани айтилди.

Айни пайтда, Исроил армияси кеча фақат ўн нафар аскарининг ҳалок бўлганини тан олди. Бундан ташқари, Исроил ОАВлари Линсон, Тел Хашомер, Волфсон ва Сорока аҳоли пунктларидаги тўртта йирик касалхона Ғазодаги “жуда оғир фожиа” пайтида яраланганларни қабул қилиш учун тайёрланганини ёзмоқда. 

Мавзуга алоқадор