Эрон манбалари Исроилнинг Эронга чекланган ҳужумини амалга оширгани ҳақида хабар бермоқда.

Қайд этишича, ҳужум Эрон мудофаа тизимлари томонидан бартараф қилинган. Ҳужум нишони Исфахон бўлиб, ушбу шаҳарда Эрон ядровий иншооти ҳамда F14 самолётлари сақланадиган ҳарбий база жойлашган.

Эрон манбаларининг таъкидлашича, улардан ҳеч бири жабрланмаган.

АҚШ Исроилнинг Эронга берган зарбасида иштирок этмади, деб хабар беради  NBC.

Маълумот учун, Исроил ва Эроннинг умумий чегаралари мавжуд эмас. Икки давлат ўртасида Ироқ, Сурия ва Иордания каби давлатлар мавжуд.

Аввалроқ Эрон Исроилнинг Дамашқдаги консулхонасини бомбалаганига жавобан Исроилга учувчисиз учоқлар, қанотли ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилган эди. Ушбу дрон ва ракеталарнинг аксарияти Исроил ҳудудидан ташқарида - Ироқ, Сурия ва Иордания осмонида уриб туширилган эди.

Мавзуга алоқадор