Исроил, Халқаро Суд қарорига қарамай, Рафаҳ шаҳрига ҳужумларини давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Фаластиннинг ВАФА ахборот агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, БМТнинг Рафаҳдаги чодир лагерларида ўлдирилган ва ёндирилганлар сони 100 кишидан ошган, уларнинг аксарияти болалардир.

Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони тез суръатлар билан ўсишда давом этмоқда.

ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги матбуот хизмати баёнот беришича, сўнгги соатларда сионист ишғол армияси БМТ назорати остидаги 10 дан ортиқ УНРВА қочқинларни кўчириш марказларини бомбардимон қилди.

Исроил, Халқаро Суд қарорига қарамай, жуда кўп қочқинлар тўпланган Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилишда давом этмоқда.

Мавзуга алоқадор