Босқинчилар Рафаҳ ва Байт Ханунга ҳужум қилишди. Кун давомида 60 киши ҳалок бўлди, 280 киши жароҳат олди. Уруш бошланганидан буён 36284 киши шаҳид бўлди.

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблусдаги Балат лагерига иккинчи кун бостириб кирди, 8 Фаластинлик яраланди. Босқинчилар лагерь инфратузилмасини вайрон қилган.

 Ҳизбуллоҳ Фаластин шимолидаги ишғол посёлкалари ва казармаларига ўнлаб Катюша ракеталарини учирди.

 АҚШ Президенти Байден: Исроил уч босқичли оташкесим таклифини тақдим этди.

 ҲАМАС ҳаракати “АҚШ президенти нутқида нималар борлигини” ижобий баҳолайди.

Мустафо Баргути, Фаластин собиқ ахборот вазири: Байденнинг таклифи Исроилнинг Ғазодаги уруши муваффақиятсизликка учраганини тан олишдир.

Ҳарбий экспертлар: ҲАМАСнинг учта баталони Жабалияни ҳимоя қилди. Босқинчилар ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишди.

Ғазо фуқаролик мудофааси: Ишғол Жабалия лагеридаги уйларнинг кўпини, бозорларни ва инфратузилмани бутунлай вайрон қилди.

Италия шаҳри мери шаҳар мерияси биносига Фаластин байроғини осиб қўйди. Колумбия университети талабалари лагерни қайта тиклашди. Бутун дунёда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун минглаб намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Мавзуга алоқадор