Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусайрат лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Кун давомида 75 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36171 киши шаҳид бўлди.

Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Тулкарм, Халил ва Рамаллаҳга бостириб киришди. Катта миқдордаги ҳарбий техника ва аскарлар жалб этилган. Уйларга газ бомбалари ташланди. 5 фаластинлик яраланган.

Қаршилик жангчиси Наблусдаги назорат пунктига машинада ҳужум қилди, икки ишғол аскари ҳалок бўлди. Жами Ғарбий Соҳил қаршилик кучлари 24 соат ичида 18 та операция ўтказди.

Ал-Қассам бригадалари: Бизнинг жангчиларимиз Ғазо шаҳри ғарбида мураккаб операция ўтказиб, бинолардан бирида қамал қилинган сионист отрядни йўқ қилишди.

Ишғол 24 соат ичида Ғазода 21 аскар яраланганини тан олади; Ал-Қассам маълумотларига кўра, 15 га яқин аскар ҳалок бўлган.

Хитой раҳбари Си Цзинпин: Биз 1967 йилги чегаралар ичида пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлаймиз. Ғазодаги тинч аҳоли азобланишига барҳам бериш керак ва биз УНРВАга шошилинч қўшимча ёрдам берамиз.

Фашист самолётлари Рафаҳ ғарбида ярадорларни қутқаришга уринаётган Қизил Ярим ойнинг икки нафар тиббий ходими тез ёрдам машинасини бомбардимон қилди.

Мавзуга алоқадор