Босқинчилар Рафах, Жабалия, Нусайрат лагери ва Ғазо марказидаги чодирлар лагерига ҳужум қилди. Кун давомида 66 киши шаҳид бўлди, 383 киши яраланди. Уруш бошланганидан бери 36 050 киши ҳалок бўлган.

 

Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Қалқиля, Халил (Ҳеброн-Ибронийча) ва Қуддусга бостириб киришди. Ўнлаб фаластинликлар, жумладан, бир бола ҳибсга олинган.

 

Европа Иттифоқи, агар Исроил Халқаро Суд қарорига риоя қилмаса, унга қарши санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилди.

 

Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Рафах қирғини бўйича шошилинч ёпиқ йиғилиш ўтказади. Учрашув ташаббускори Жазоир ҳисобланади.

 

Рафаҳда қолган иккита касалхонадан бири бўлган Қувайт мутахассис касалхонаси Исроил ҳужумлари туфайли ёпилди.

 

Босқинчиларнинг Рафаҳ чодир лагерига қилган ҳалокатли ҳужумини қоралаш учун бутун дунёда - АҚШдан тортиб Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкагача бўлган Фаластин тарафдорлари намойишлари бўлиб ўтди.

 

Мавзуга алоқадор