Босқинчилар ал-Зайтун ҳудуди, Нусайрат лагери, Дайр ал-Балоҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 35 857 киши шаҳид бўлди, 80 293 нафари ярадор бўлди.

 ▪️Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида босқинчилар Тулкарм, Рамаллаҳ ва Қалқиляга бостириб кирди, бу ерда 17 нафар фаластинлик ҳибсга олинди. Халилда (Хеврон) кўчманчилар фаластинликларнинг уйларига ҳужум қилишди. 

 ▪️Қаршилик жангчилари Нитсарим ўқида босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.

 ▪️Ҳизбуллоҳ Юқори Жалилада 20 марта зарба берди. 

 ▪️Ироқ қаршилик кучлари Умм ар-Рашрашдаги (эйлат-ибронийча) объектга ҳужум қилди.

 ▪️Фаластин маҳбуслар бюроси: 12 майдан бери босқинчилар Жабалия лагеридаги Ал-Ҳартани мактабидан кўчирилган 180 кишини ҳибсга олди.

 ▪️УНРВА: Ғазода озиқ-овқат тарқатишни тўхтатдик, чунки бизда ҳеч нарса йўқ. 

 ▪️Миср президенти ас-Сиси Байден билан БМТ ёрдамининг Карем Абу Салем назорат-ўтказиш пункти (Керем Шалом-Эур) орқали Ғазога ўтишига рухсат беришга рози бўлди.

Мавзуга алоқадор