Босқинчилар Рафаҳ, Нусайрат лагери, Жабалия ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 6 марта қирғин қилишди, бунинг натижасида 62 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери жами 35 709 киши шаҳид бўлди.

 Ғарбий Соҳилда 1000 дан ортиқ ишғолчи иккинчи кун Женинга бостириб кирди. 12 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан 4 нафари бола. Кечаси босқинчилар меҳмонхонада паноҳ топган журналистларга қарата ўт очган. Меҳмонхона тун бўйи қамалда эди.

 Ғазо марказидаги ал-Дараж ҳудудидаги турар-жой биносини ишғолчилар томонидан бомбардимон қилиш натижасида 16 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари болалар эди. Босқинчилар Фотима аз-Заҳра масжидининг мадрасасини ҳам портлатиб юборган, бу ерда кўп сонли болалар ҳалок бўлган.

 Президент Иброҳим Раиси билан видолашув маросимида икки миллион эронлик иштирок этди. Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ва ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ҳам ҳурмат бажо келтириш учун келган. Эрон президенти ва ташқи ишлар вазирининг дафн маросимига дунёнинг турли бурчакларидан мисли кўрилмаган кўп олий мансабдор шахслар ташриф буюришди.

 Ал-Қассам бригадалари Ғазо шимолида босқинчилар гуруҳини йўқ қилди.

 Ҳизбуллоҳ Байт Ҳиллел жанубидаги ишғолчи баталоннинг артиллерия позицияларига ҳужум қилди.

 Ироқ қаршилик кучлари босиб олинган Умм ар-Рашраш (Эилат — иброний) портига яна ҳужум қилди. Ҳужум бир ойдан бери давом этмоқда ва Исроил кучлари бу ҳужумларнинг олдини олишга қодир эмас.

 Колумбия президенти Рамаллоҳда элчихона очишга буйруқ берди.

 Ишғол: Ҳозирда Ғазода 10 та бригада йил бошидан бери мисли кўрилмаган чўққида жанг қилмоқда.

Мавзуга алоқадор