Босқинчилар Жабалия, Рафаҳ, Нусайрат лагери ва аз-Заваида шаҳрига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб қурбонлар ва ярадорлар. Уруш бошланганидан буён 35 647 киши шаҳид бўлди, 79 852 киши яраланди.

 Ғарбий Соҳилда Женинга ишғол ҳужуми натижасида 8 Фаластинлик шаҳид бўлди, 21 нафари яраланди. Женин қаршилик кучлари ишғол ускуналарини йўқ қилди.

 Ал-Қассам бригадалари: Бизнинг жангчиларимиз Рафаҳ ҳудудида камида 10 нафар босқинчини йўқ қилди, 3 та ишғол бульдозерини йўқ қилди ва EVO MAX дронини уриб туширди.

 The Guardian: Испания, Ирландия ва Норвегия бугун бир вақтда Фаластин давлатини тан олиш режаларини эълон қилмоқчи.

 Босқинчилар Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасига ҳужум қилишди. Юзлаб кўчирилган одамлар ва беморлар шифохонани тарк этишди.

 Босқинчилар томонидан қамалда қолган Ал-Ауда касалхонасида 170 нафар шифокор ва беморлар тўсиб қўйилган. Кеча ишғол снайперлари бинога қарата ўт очган.

 ️Politico: Байден маъмурияти Исроил урушда мағлуб бўлишидан қўрқади. АҚШ Хамаснинг минглаб жангчиларни урушда қатнашиш учун ёллаш қобилиятидан хавотирда.

 УНРВА Исроилнинг шаҳарга ҳужумлари ва озиқ-овқат танқислиги сабабли Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди.

Мавзуга алоқадор