Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 228 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ ва Жабалияга ҳужумлар уюштириб, ўнлаб одамларни ўлдирди. Уруш бошланганидан буён 35562 киши шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия ва Рафаҳда босқинчиларни йўқ қилиш ва техникаларни йўқ қилиш бўйича муваффақиятли операцияларни амалга оширди.

▪️БМТ: Исроил армиясининг ҳужумлари туфайли сўнгги 2 ҳафта ичида 900 000 (40%) фаластинлик кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

▪️Босқинчилар «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пунктида гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчиларига қарата ўт очди. Бир неча ҳайдовчи жароҳатланган.

▪️Газо шимолидаги Камол Адван касалхонасида кислород етишмаслиги туфайли чақалоқ вафот этди. Ўнлаб беморларнинг ҳаёти хавф остида.

▪️Исроиллик маҳбусларнинг қариндошларини ҳукумат биноси олдида намойиш ўтказаётган пайтда ишғол полицияси калтаклаган.

▪️Хусийлар Байда вилоятида АҚШнинг яна бир МҚ-9 ҳужумчиси учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.

▪️Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда камида 25 нафар фаластинликни қўлга олди.

Мавзуга алоқадор