Босқинчилар Жабалия, Рафаҳ, Нусайрат лагери, Хон Юнис, аз-Зайтун ҳудуди ва Шайх Радванга ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 8 марта қирғин қилди, натижада 70 киши ҳалок бўлди, 110 киши яраланди. Уруш бошланганидан бери жами 35456 киши шаҳид бўлди.

▪️Кечаги вертолётнинг қулаши натижасида исломий қаршилик ҳаракати сафдошлари – Эрон президенти Иброҳим Раиси ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдулаҳян ҳамда уларга ҳамроҳ бўлганлар ҳалок бўлди.

Эрон президенти ҳалокатга учраган вертолётни қидиришда ёрдам қўлини чўзган давлатлар ва етакчилар: Россия, Туркия, Миср, БАА, Хитой, Яман, Қатар, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Венесуэла, Ҳиндистон, Иордания, 47 нафар мутахассис ва техника юборилди. Ливан, Уммон, Афғонистон, Арманистон, ҲАМАС ҳаракати ва БМТ Бош котиби.

▪️Чегара билмас шифокорлар: Исроил танклари Ғазо шимолидаги Ал-Ауда касалхонасини ўққа тутди. Ҳозир беморлар ва шифокорлар жойлашган шифохона қамалда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳдаги пиёда аскарлар отрядига ҳужум қилиб, Нитсарим ўқида Меркава танкини йўқ қилди.

Ироқ қаршилик кучлари: Бизнинг жангчиларимиз Умм ар-Рашрашдаги (Эилат-ибронийча) муҳим объектга ҳужум қилишди.

▪️Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим: АҚШ Ғазо аҳолисини геноцид қилишда иштирок этади.

Мавзуга алоқадор