Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 206 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Ғазо ҳудудларини бомбардимон қилиш интенсивлигини оширди. Зарбалар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусейрат лагери, Дайр ал-Балаҳ шаҳарларида амалга оширилган. Кун давомида 113 киши ҳалок бўлди.

▪️ Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этиб келаётган Исроил тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 34 454 нафарга етди, яна 77 575 нафари яраланди.

▪️ Исроил уруши бошланганидан бери Ғазо секторида 141 нафар журналист ҳалок бўлди.

▪️ Ғарбий Соҳилда 600 дан ортиқ кўчманчилар ишғолчи ҳарбийлар кўмагида Ал-Ақсо масжидини таҳқирлади. Кўчманчилар Қуддус бозорларига ҳам бостириб кирди.

▪️ Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ар-Риёдда бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасида бўлиб ўтган махсус сессиядаги чиқиши чоғида Исроил чегараларда хавфсизликни тўлиқ таъминлаш, фаластинликлар эса ўз тақдири ўзи белгилаш ва мустақил давлатчилик ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. У БМТга Фаластинни ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни сўраб мурожаат қилди, шунингдек, Европа давлатларини Фаластин давлатини тан олишга чақирди.

▪️ Le Monde: Франция Исроилга мудофаа экспортини минимал даражага туширди.

▪️ АҚШ президентлигига номзод Жилл Стейн Вашингтон университети талабалари томонидан Фаластин тарафдорлари намойишларида иштирок этаётган вақтда ҳибсга олинди.

▪️ Ал-Жазира: Ҳозирда 37 миллион тонна чиқинди йиғилган Ғазони тиклаш учун 200 йил керак бўлиши мумкин.

▪️ The New York Times: Халқаро жиноий суд Исроил расмийларини, жумладан Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер беришга тайёрланмоқда.

▪️ Якшанба куни АҚШнинг турли ҳудудларида Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказаётган 200 нафар талаба ҳибсга олинганидан сўнг жами ушланган талабалар сони 700 нафарга етди.

Мавзуга алоқадор