Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 255 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар:

  • Қурбон ҳайитнинг биринчи кунида босқинчилар Бурайж ва Нусайрат лагерлари, Аз-Зайтун ҳудуди ва Рафаҳга ҳужум қилиб, 5 нафар болани ўлдирди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37337 кишига етди.
  • Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Ерихо ва Қалкилияга бостириб киришди. 15 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди.
  • Ал-Қассам бригадалари Ғазо билан чегарадаги аҳоли пунктларига зарба берди, шунингдек, Рафаҳ ҳудудида ишғол танкларини йўқ қилди. Босқинчилар 24 соат ичида 12 аскарини йўқотганини даъво қилмоқда.
  • Ҳусийлар Қизил денгизда Америка эсминецига ва Исроилга кетаётган 2 та савдо кемасига ҳужум қилди.
  • Ал-Ақсо шифохонаси директори: "Касалхонада ярадорлар кўп, фақат уларни жойлаштириш учун жойимиз ва ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларимиз йўқ".
  • Ишғол кучлари Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктидаги кутиш зали биносини тўлиқ ёқиб юборди.
  • Байден маслаҳатчиси Ливан билан вазият кескинлашмаслиги учун Исроилга ташриф буюрди.
  • БМТ: "50 000 Ғазо болалари тўйиб овқатланмаётгани сабабли шошилинч даволанишга муҳтож".
  • Байден: "Ғазода жуда кўп бегуноҳ одамлар, жумладан, минглаб болалар ўлдирилаётганини биламиз".

Мавзуга алоқадор