Босқинчилар Рафах, Нусейрат лагери, Хон Юнис ва аз-Зайтун ҳудудидаги турар-жой биноларига ҳужумларини кучайтирди. Уруш бошланганидан бери 34789 киши шаҳид бўлди, 78204 киши яраланди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Рафаҳ шарқида жойлашган босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқдамиз.

▪️Ғарбий Соҳилда Халилда босқинчилар бугун Фаластиннинг 47 та уйини бузишни режалаштирмоқда. Қаршилик кучлари босқинчилар билан жангга кирган Байтлаҳм, Шяфат лагери ва Тулкарм ҳам ҳужумга учради.

▪️БМТ: Исроил ҳарбийлари томонидан Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг эгаллаб олиниши ва ёпилиши туфайли Ғазода ёқилғи ва озиқ-овқат заҳиралари бугунданоқ тугаши мумкин.

▪️АҚШ республикачилари Халқаро Жиноят Суди мансабдор шахсларига қарши санкцияларни назарда тутувчи профилактик қонун тайёрламоқда. Исроил расмийларини ҳибсга олишга ордер берилса, қонун Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинади.

▪️Голландиялик адвокатлар Халқаро жиноий судга Нетаняху ва Исроил расмийларини ҳибсга олишга ордер бериш сўрови билан мурожаат қилишди.

Мавзуга алоқадор