Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 208 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Дайр ал-Балаҳ ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Бир кунда 47 киши ҳалок бўлди.

▪️ Ғазода ҳалок бўлганлар сони 34 535 нафарга етди, улардан 14 700 нафари болалар ва 9 700 нафари аёллар. Ярадорлар сони 78 минг кишига яқинлашди, яна камида 10 минг киши бинолар вайроналари остида қолиб кетган ва бедарак йўқолганлар рўйхатида.

▪️ Ғарбий Соҳилда Қуддусга сайёҳ сифатида келган Туркия фуқароси Ҳасан Саклан, ҳа Фаластинликлар геноцидига қарши норозилик белгиси сифатида 3 нафар Исроил аскарига ҳужум уюштирди. Ҳасан шаҳид бўлди.

▪️ Ҳусийлар Португалия байроғи остида Синес (Португалия) портидан Салалоҳга (Уммон) йўл олган MSC Orion контейнер кемаси ҳужумга учради. Кеманинг рўйхатдан ўтган эгаси қисман исроиллик тадбиркор Эял Оферга тегишли бўлган Zodiac Maritime компанияси ҳисобланади. Шунингдек, Мальта байроғи остида сузувчи Cyclades Сйсладес контейнер кемаси ҳам ҳусийлар ҳужумига учради. Кеманинг хабар беришича, Жибутидан Саудия Арабистонининг Жидда портига кетаётган кемага учта ракета келиб тушган.

▪️ Northrop Grumman компаниясидан Американинг кўринмас бомбардимончи B-2 Spirit Ғазо осмонида кузатилди.

▪️ Босқинчилар Ливан жанубидаги шаҳарлар – Майс ал-Жабал, Кафр Қила ва Ҳулага ҳужум қилинди.

▪️ Нью-Йорк полицияси: Колумбия университетидаги вазиятни назоратга олдик ва 100 кишини ҳибсга олдик.

▪️ Талабалар ўзлари эгаллаб турган Ҳамилтон Ҳалл биносини босқинчилар отиб ташлаган 6 ёшли Ҳинд Ражаб хотирасига Ҳинд Холл деб ўзгартирди.

Мавзуга алоқадор