Асосан мусулмонлар яшайдиган давлатларда исломий қадриятлар тақиқланаётган бир пайтда, Ислом динидаги гўзал одатлардан таъсирланган ММА жангчиси Жефф Монсон мусулмон бўлди.  Унинг Исломни қабул қилиш маросими кеча, 20 июнь куни Москвада бўлиб ўтди. Бу ҳақда таниқли сиёсатшунос Сергей Марков ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Эълон қилинган видеотасвирларда асли америкалик ММА жангчиси кўпчиликнинг гувоҳлигида шаҳодат калимасини айтган. Машҳур спортчининг Исломни қабул қилишига бағишланган зиёфат Қурбон Ҳайитига тўғри келди.  Монсон шаҳодатни айтишидан олдин нега бундай қарорга келганини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, жангчи бутун умри давомида Худони излаган, кўп саёҳат қилган, Ислом билан танишишдан олдин турли диний таълимотларни ўрганган. Бу дин уни чуқур ахлоқий қадриятлари билан ҳайратда қолдирган. 

"Биз нафақат ёрдамга муҳтож одамларга, балки барчага яхшилик қилишимиз кераклиги мени ҳайратда қолдирди. Исломда одамлар ўз оилаларига, ёш болаларга, шу билан бирга ўзига ҳам ғамхўрлик қилиши, мусулмонлар бир-бирига елкадош бўлиши келтирилган. Ислом мени ҳаётга бўлган муносабатимни ўзгартирди. Ва бутун ҳаётимни бу динга бағишлашга қарор қилдим", – деган спортчи. 

Шунингдек, у кўплаб азоб-уқубатлар ва қийинчиликларга қарамай синмаётган Фаластин халқининг бардошига қойил қолганини ҳам билдирган. 

Маълумот учун, Монсон қарийб 10 йил олдин АҚШдан Россияга кўчиб ўтган. У 2018 йилда бери Россия фуқароси ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор