Яқин келажакда Канадада яшовчи фаластинликларнинг қариндошларига 5000 та виза берилади. Виза дастури декабрь ойида бошланган, аммо энди уни кенгайтириш режалаштирилмоқда. “Биз Ғазода юз бераётган гуманитар фалокатдан қаттиқ хавотирдамиз.

Кўпчилик ўз қариндошлари ҳақида қайғуради ва биз кўрсата оладиган ёрдамга қизиқиш билдиришди. Канада биз қабул қилишга тайёр бўлган одамларнинг исмлари рўйхатини тузади ва улар чегарани хавфсиз кесиб ўтишларини таъминлаш учун маҳаллий ҳокимиятларга тақдим этади.

Исроил ва Миср Канададаги фаластинликларни оиласи билан бирлаштиришга ёрдам берадиган ушбу гуманитар чора-тадбирларни амалга оширишдаги муҳим ҳамкорларимиздир”, деди Миллер.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Миср билан чегарадаги Рафаҳ чегара пункти назоратини қўлга киритгач, унинг рухсатисиз ҳеч ким Ғазо секторини тарк эта олмайди.

Мавзуга алоқадор