Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди. Жазоир давлат телевидениесига кўра, ҳужжат сешанба куни Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилади.

АҚШ Жазоирнинг ташаббусига қарши чиқди. АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд якшанба куни Жазоир резолюцияси лойиҳаси "қабул қилинмаслигини" айтди. Дипломат Вашингтон лойиҳани рад этиш учун вето ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигига шаъма қилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилни Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли БМТнинг геноцид конвенциясини бузганликда айблаган даъвосини кўриб чиқмоқда.

Мавзуга алоқадор