Скопинский туманида ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун судланган тожикистонлик Россия фуқаролигидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Рязан вилояти бўйича тергов бошқармаси ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

Йигит 2022 йил 6 майда Россия фуқаролигини олган. Текширув давомида унинг Россияда ҳарбий хизматда қатнашиш мажбурияти бўлатуриб, ҳарбий хизматга чақирув билан боғлиқ тадбирларга чақирув бўйича ҳарбий комиссариатга келмагани аниқланган. Суд уни ҳарбий хизматдан бўйин товлаганликда айбдор деб топди ва жаримага тортди.

Хизматдан бўйин товлагани учун тожикистонлик “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги модда бўйича Россия фуқаролигидан маҳрум қилинган.

Бир кун олдин йигитнинг паспорти мусодара қилинган ва у тез орада мамлакатдан депортация қилинади.

Мавзуга алоқадор