dehqonchilik
Ўзбекистонда биологик усулда етиштирилган пиёз агрозаҳарлардан ҳоли деб топилди
Ўзбекистонда биологик усулда етиштирилган пиёз Уммондаги лабораторияда 300 дан ортиқ агрозаҳарлардан ҳоли органик маҳсулот деб топилди. Деҳқоннинг маълум қилишича, пиёз етиштириш харажатлари анъанавий - кимёвий ўғит ва заҳарлар билан ишланадиган усулдагидан камроқ бўлган. Фақат ҳосил кам бўлгани ҳисобидан таннарх қимматроқ тушган. Биолог олим Бахтиёр Абдуғафур Ўзбекистон органик маҳсулотлар етиштириш борасида катта имкониятга эга эканлиги, улар экспортидан олинган даромад нефт-газ даромадидан юқори бўлишини таъкидлади.
Davomini o'qish...13.07.2024 08:35