Франция парламент сайловлари
- 01
Кеча, 30 июнь куни Францияда парламент сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Овоз бериш натижаларига кўра, ўта ўнгчи “Миллий бирлик” партияси 34,2% овоз билан етакчилик қилмоқда. Чап қанот коалицияси – “Янги халқ фронти” 29,1% овоз тўплаган бўлса, иқтидордаги президент Эммануэль Макроннинг партияси эса 21,5% овоз билан 3-ўринни банд этган. Эслатиб ўтамиз, Макрон Братиславадаги Globsec хавфсизлик форумида Европа хавфсизлик борасида АҚШга қарам бўлмаслиги кераклигини айтиб чиққанди.