Озарбайжоннинг Асирга олинган, бедарак йўқолган ва гаровга олинган фуқаролар бўйича давлат қўмитаси томонидан берилган баёнотга кўра, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида асирга олинган ҳарбийлар алмашинуви бўлиб ўтганини маълум қилди.

Баёнотда икки давлат чегарасидаги Газах вилоятида 32 нафар арман аскарининг мамлакат маъмуриятига топширилгани, Арманистоннинг ҳам 2 нафар Озарбайжон аскарини топширгани билдирилди.

Шунингдек, Озарбайжон томонида қўлга олинган арман аскарлари соғлиғи Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси томонидан текширилгани, уларнинг аҳволи қониқарли экани тасдиқланганидан сўнг қўйиб юборилгани, топшириш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса содир бўлмагани қайд этилди.

Озарбайжон ва Арманистон маъмуриятлари 7 декабрь куни берган қўшма баёнотида Боку ва Ереван ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар натижасида икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш учун муҳим қадамлар ташлашга келишиб олинди.

Мавзуга алоқадор