Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноат вазирлигида Сунъий интеллект бўйича идоравий қўмита тузилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳукумат қарори Остона шаҳрида QazCode компанияси шафелигида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича энг йирик конференция – Beetech Conference 2024 очилиш кунида эълон қилинди. Тадбирда 1000 дан ортиқ делегатлар, жумладан NVIDIA ва Booking глобал гигантлари вакиллари, шунингдек, нейрон тармоқлар соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлар ва олимлар иштирок этди.

Қўмитанинг вазифаси нейрон тармоқлар бўйича давлат сиёсатини назорат қилиш, республикада сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солиш учун қонунчилик базасини яратиш, шунингдек, йирик тил моделлари асосида маҳаллий ишланмаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Республика Миллий банки 23 апрель куни мамлакат молия бозори иштирокчиларининг учдан бир қисми ўз ишлари учун сунъий интеллектдан фойдаланишини маълум қилди. Шу билан бирга, иккинчи даражали банклар орасида энг юқори 60% фойдаланиш даражаси кузатилмоқда. 

Бу ҳисобот Қозоғистон молия бозорининг сунъий интеллект технологиялари салоҳиятидан фойдаланишга тайёрлигини баҳолаш учун молия бозорининг 94 иштирокчиси ўртасида ўтказилган сўровга асосланади.

Респондентларнинг қарийб 45 фоизи жорий йилда сунъий интеллектни ўз фаолиятига киритиш ниятини билдирган. 2024 йилда сунъий интеллектнинг ривожланиши ушбу технологиядан ҳозирги фойдаланиш даражаси билан бевосита боғлиқ.

Мавзуга алоқадор