Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 129 кун бўлди. Ўтган 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар тафсилоти.

Ишғолчилар Рафаксдаги кўчирилганлар лагерларини оммавий бомбардимон қилишни бошлади. 100 дан ортиқ одам, жумладан, кўп сонли болалар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди. Шунингдек, Дайр ал-Балаҳ ва Ғазо марказига ҳам ҳужумлар уюштирилди.

7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 28 мингдан ошиб, 28 176 нафарга, жароҳатланганлар эса 67 784 нафарга етди.

▪ ҲАМАС: Ғазо жанубидаги Рафах шаҳрига босқинчиларнинг ҳужуми геноцид уруши ва мажбурий кўчиришга уринишларнинг давоми ҳисобланади. АҚШ маъмурияти ва президент Жо Байден шахсан бу қирғин учун ишғол ҳукумати олдида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

▪ Босқинчилар Ғазо шаҳридаги Тал ал-Ҳава ва Ал-Римал ҳудудларидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг 100 га яқин фаластинликларнинг жасадлари топилди, уларнинг аксарияти снайпер ўқларидан ҳалок бўлган.

Исроил матбуоти: Армиямиз Хон Юнис жануби-шарқида пухта режалаштирилган пистирмага тушиб қолди. Ўлганлар ва ярадорларни ташиш учун бир неча соат керак бўлди. Баъзи маълумотларга кўра, 11 нафаргача аскар йўқ қилинган.

Исроил армияси ҲАМАС томонидан асирликда сақланаётган икки фуқароси Фернандо Симон Марман (60 ёш) ва Луис Харр (70 ёш) Рафахда армия, ШАБАК ва махсус полиция бўлинмаси операцияси давомида озод қилинганини билдирди.

Исроил Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти Али ал-Қорадоғийни бир гуруҳ олимлар билан бирга Рафах пости орқали Ғазога ташриф буюриш нияти борлиги ҳақидаги баёноти учун ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

▪ Миср оғир техникаларини Ғазо чегарасига олиб боради.

▪ Хусийлар Яман қирғоқларидан 40 денгиз мили узоқликда жойлашган иккита кемага ҳужум қилди. Кемаларнинг Маршалл ороллари байроғи остида сузиб юргани маълум.

 

Мавзуга алоқадор