Тошкентнинг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу тадбирлар атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани туфайли ўтказилганини маълумқилди.

Мониторинг давомида Чилонзор туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 70 та корхонага, жумладан, бетон, ун маҳсулотлари, керамика ва кафель, мато-газлама ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.  Сергели туманида 68 та, Янгиҳаёт туманида эса 22 атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 68 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунингдек, 2024 йил 12 январь ҳолатига Тошкентда жойлашган 42 та корхона томонидан чора-тадбирлар режаси тақдим этилган. Шундан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 75 та тадбир белгиланган.Швейцариянинг IQAir компанияси Ўзбекистон пойтахтидаги 9 та (3 таси ҳукумат, 2 та нодавлат, 2 та юридик ва 2 та жисмоний шахсларга тегишли) станция маълумотларига таяниб, 22 январь ҳолатида Тошкент атмосферасидаги РМ2,5 концентрацияси (ўлчами 0,001 дан 2,5 микрометргача бўлган майда заррачалар) 125 га (бир метр кубда 45,3 микрограмм) тенг эканини кўрсатди. ЖССТ тавсияси эса йиллик 5 мкг/м3, кунлик эса 15 мкг/м3 ни ташкил этади. Шунга кўра, Тошкент ҳавоси айни пайтда 9 баравар ифлосланган. Шаҳарнинг айрим қисмлари, масалан, халқаро аэропорт яқинида бу кўрсаткич 172 ни (97 мкг/м3) ташкил этмоқда.

Худди шу вақтда РМ2,5 концентрацияси Истанбулда (Туркия) 21, Пекинда (Хитой) 33, Сеулда (Жанубий Корея) 67, Москвада (Россия) 41, Парижда (Франция) 42 ни ташкил этмоқда.

Мавзуга алоқадор