AҚШ университетларида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар давом этмоқда. Aпрель ойи ўрталарида Колумбия университети талабалари Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари ва ишғолини қўллаб-қувватловчи компанияларга молиявий сармоя киритаётганига норозилигини билдиришди.

Талабалар Ҳамилтон Ҳолл биносини эгаллаб олишди ва университет маъмуриятидан тўсиб қўйишди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали “талаблари қондирилмагунча уларни қўллаб-қувватлашга” чақиришди.

Таъкидланишича, Ҳамилтон Ҳолл 1968 йилда Вьетнам урушига норозилик билдирган талабалар томонидан илк бор эгаллаб олинган.  56 йилдан сўнг Исроилнинг Ғазода тинч аҳолини ўлдиришига норозилик ортидан қайта эгаллаб олинди.

Колумбия университетидаги воқеа 2023 йил 7 октабрдан сўнг бошланган AҚШ университетларида фаластинлик талабаларга нисбатан “сўз эркинлигини” чеклаш бўйича мунозараларни яна авж олдирди. Шунингдек, ҳибсга олинганларга жавобан талабаларнинг норозилик намойишлари бутун мамлакат бўйлаб бошқа университетларга тарқалди.

AҚШнинг 50 дан ортиқ йирик университетларида Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар намойишлари давом этмоқда. Охирги 2 ҳафта ичида полиция 1000 дан ортиқ талаба, шунингдек, бир неча ўқитувчини ҳибсга олди.

Мавзуга алоқадор