06.01.2025 08:13
Бразилияда Исроил ҳарбийси устидан тергов бошланди
Бразилия суди полицияга мамлакатда таътилда бўлган исроиллик ҳарбий хизматчи устидан тергов ўтказишни буюрди. Ҳинд Ражаб жамғармаси (ҲРФ) томонидан қилинган шикоятга кўра, мазкур ҳарбий Ғазо секторида уйларни бузиш бўйича амалга оширилган операцияларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
ҲРФ адвокати Майра Пинҳеиронинг айтишича, гумонланувчининг жиноий ҳаракатларини тасдиқловчи видео ва фотосуратлар мавжуд. "Бу одам уйларни вайрон қилишда фаол иштирок этган", деди у.
Суд Рим статути қоидаларига амал қилган ҳолда, мамлакатда жиноят-процессуал қонунларга асосланган ҳолда тезкор тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Бу қарор жаҳон ҳамжамиятида жиддий баҳсларга сабаб бўлди.
ҲРФ раҳбари Диаб Абу Жаҳжа бу воқеани "тарихий лаҳза" деб атади.
"Бу халқаро ҳуқуқни бузган ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун кучли намунадир", деди у.
Суд жараёни давомида Исроил ҳарбийсининг аниқ айбловлар бўйича қандай чораларга тортилгани янада аниқлаштирилади.