03.01.2025 14:53

Яҳё Синвар “Йил одами” деб топилди

Мисрнинг Rasd TV телеканали томонидан ўтказилган сўровномага кўра, ҲАМАС ҳаракатининг собиқ раҳбари Яҳё Синвар араб дунёсида 2024 йилнинг энг кўзга кўринган шахси, деб эътироф этилди. У 300 мингдан ортиқ овоз берган иштирокчиларнинг 85 фоизи томонидан танланган.

Яҳё Синвар 2024 йилнинг 18 октябрида Исроил кучлари билан тўқнашув пайтида ҳалок бўлган. Синварнинг ҳаёти ва жасорати, Фаластинни озод қилиш йўлидаги қатъий ҳаракатлари уни араб дунёсида қаршилик ва бирлик рамзига айлантирди.

Синвар фидойилиги ва курашга бўлган садоқати туфайли миллионлаб мусулмонларнинг эҳтиромини қозонган. Унинг ҳаракатлари фақат Ғазо секторида эмас, балки бутун араб дунёсидаги курашчиларга илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Синвар ўлимидан олдин ёзган сўнгги сатрларида шундай деган:

“Вақт етди: Эй онам, мен тушимда кўрдим. Жаннат боғларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаршисида турардим. Улар: "Офарин! Қойил!” дедилар".

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.