23.04.2024 07:14
3422

Машҳур ислом олими Абдулмажид аз-Зиндоний вафот этди

Кеча, 22 апрель (1445 ҳижрий йил 13 шаввол) атоқли диншунос ва олим Шайх Абдулмажид аз-Зиндоний вафот этди.

Яманлик илоҳиёт олими сифатида Яманда Иймон университети ҳамда Қуръон ва Суннатдаги илмий белгилар қўмитасига асос солган.

Абдулмажид Аз-Зиндоний 1942 йилда Яманда туғилган, Қоҳира университетида фармацевтика факультетида таҳсил олган, сўнгра Яман таълим вазирлигида фаолият кўрсатган. Афғон мусулмонларининг СССРга қарши курашида қатнашган, Қуръоннинг такрорланмаслиги, тавҳидга бағишланган асарлари билан мусулмон оламида кенг танилган.

У, шунингдек, йирик мусулмон арбоби – «Ислоҳ» партияси – Яман ислоҳотлар учун иттифоқининг собиқ раҳбари, Иймон университети ректори бўлган. Бундан ташқари, дунёга ОИТСга қарши кураш воситасини кашф этган тиббиёт олими сифатида ҳам танилган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.