06.05.2025 17:14
26

Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида фуқаролик мудофааси машғулотларини бошлади

Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан бўлаётган зиддиятлар фонида бутун мамлакат бўйлаб йирик фуқаролик мудофааси машғулотларини ўтказишни бошлади. Ички ишлар вазирлиги томонидан 244 та заиф деб баҳоланган ҳудудда машғулотлар белгиланган.

Маълум қилинишича, машғулотлар доирасида ҳаво ҳужуми сигнализациясини синаш, электр таъминотини вақтинча тўхтатиш ва эвакуация протоколларини текшириш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Баъзи машғулотлар аллақачон Кашмир ҳудудида бошланган. Мактаб ўқувчилари ҳимоя ҳолатларини машқ қилаётгани ва маҳаллий аҳолининг ерости бункерларини тайёрлаётгани кузатилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.