06.05.2025 15:14
33
UNRWA исроилни* инсониятга қарши жиноятда айбламоқда
Ғазода юзага келган оғир гуманитар инқироз ортидан БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) ва Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти халқаро ҳамжамиятни исроилга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.
UNRWA маълумотларига кўра, Ғазодаги кўплаб оилалар кунига атиги бир марталик овқат билан кун ўтказишга мажбур. Айримлар истеъмол қилиш хавфли бўлган нарсаларни ҳам емоқда. Касалхоналар ҳаддан ташқари кўплаб ярадор ва ҳалок бўлганлар билан тўлиб кетган. Дорилар танқислиги туфайли оддий оғриқ қолдирувчилар ҳам мавжуд эмас.
Шунингдек, Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти президенти Юнус ал-Хатиб исроилни инсониятга қарши жиноятларда айблаб, унга санкциялар қўллашни талаб қилган:
“Мен дўстларим ва ходимларимнинг бир давлат томонидан ўлдирилишини кузатиб туролмайман. исроил бизнинг рамзларимиз ва халқаро ҳуқуқни менсимаяпти. Агар бу ишни бошқа бирор давлат қилганида эди, унга аллақачон санкция қўйилган бўларди”.
UNRWA вакили ўзининг баёнотида исроилнинг* Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш режаси халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига зид эканини таъкидлаган.
Унга кўра, бу режа аҳолининг мажбурий ички кўчирилишига йўналтирилган бўлиб, очарчиликни қурол сифатида ишлатиш орқали Ғазо ичкарисида ҳарбий натижаларга эришишга уринишдир. UNRWA ёрдамни сиёсий қарашлардан қатъи назар адолатли ва мустақил равишда тақсимлашга интилмоқда. Шунингдек, ёрдам фракциялар ёки қаршилик ҳаракатларига етиб боряпти деган даъволар асоссиз экани билдирилди.