06.05.2025 13:04
36

Россияда "Ҳалол" сертификатига эга бўлган косметикаларга талаб кескин ошди

Россияда ҳалол косметикага талаб ошиб бормоқда. 

Ozon маълумотларига кўра, бу маҳсулотларга қизиқиш бир йил ичида 26 фоизга ортиб, 362 мингдан ортиқ харидор харид қилган. 

Талаб диний эътиқодга эмас, хавфсиз ва сифатли таркибга бўлган ишончга боғлиқ.

Ҳалол косметика энг кўп Москва, Санкт-Петербург, Ростов вилояти, Краснодар ўлкаси, Свердловск ва Ленинград вилоятлари, шунингдек, Татаристон Республикасида сотилган.

“Mordor Intelligence” компаниясининг тадқиқотига кўра, 2024 йилда ҳалол косметика бозорининг ҳажми 91,5 миллиард АҚШ долларига етган. 

Яқин йилларда бу бозор йилига ўртача 7,48 фоиз ўсади ва 2029 йилга келиб 131,2 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.