05.05.2025 13:50
60

Ҳиндистон Покистон билан чегарадаги тўғонлар орқали сув оқимини тўхтатди

Ҳиндистон Покистон билан чегарада жойлашган Ченаб дарёсидаги Баглиҳар тўғони орқали сув оқимини вақтинча чеклади. PTI ахборот агентлиги хабарига кўра, бундай чора Желам дарёсидаги Кишанганга тўғонида ҳам қўлланилиши мумкин.


Расмий маълумотларга айтилигича, Жамму ва Кашмирда жойлашган Баглиҳар ва Кашмир шимолидаги Кишанганга гидроэлектр станциялари Ҳиндистонга сув чиқишини муайян вақт ва миқдорда назорат қилиш имконини беради. 


Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1960 йилда имзоланган Ҳинд дарёси бўйича келишув ҳар икки давлат, хусусан, Покистон учун  сувдан фойдаланиш кафолатини таъминлаб келаётганди. Мазкур шартнома, ҳатто қуролли низо шароитларида ҳам бузилмаган.


Бироқ 22 апрел куни Жамму ва Кашмирда рўй берган портлашдан сўнг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат "терроризм"га нисбатан “ҳалокатли жавоб” беришга тайёрлигини билдирган эди.


Шу фонда сув оқимининг тўхтатилиши нафақат техник, балки стратегик ва сиёсий қарор сифатида талқин қилинмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.