Эрон узоқ масофага учувчи янги баллистик ракетасини намойиш қилди
Эрон Мудофаа вазирлиги Теҳронда ўтказилган расмий тадбирда “Қосим Басир” номли ўрта масофали янги баллистик ракетасини жамоатчиликка намойиш этди, деб хабар бермоқда Yeni Şafak нашри.
Таъкидланишича, ракетанинг учиш масофаси камида 1200 километр бўлиб, у замонавий юқори аниқликдаги йўналтириш тизими билан жиҳозланган.
Эрон расмийларига кўра, “Қосим Басир” АҚШнинг THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) каби илғор ракетага қарши мудофаа тизимларини ҳам енгиб ўтиш қобилиятига эга.
Бу хусусият ракетани АҚШ ва унинг минтақавий иттифоқчиларининг тизимларига қарши самарали воситага айлантиради.
Хабарда айтилишича, ракета 2020 йилда АҚШ зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эронлик генерал Қосим Сулаймони шарафига номланган.
Эрон Мудофаа вазирлиги ушбу ракетанинг ишлаб чиқилишини мамлакатнинг “ассиметрик тўхтатиб туриш” стратегияси ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш сиёсати эканини таъкидлади.