03.05.2025 18:41
43

Сурия Франция билан 30 йиллик шартнома имзолади

Сурия ҳукумати Франциянинг йирик халқаро кема ташиш компанияси — CМА CGM билан Лаззоқия портини реконструкция қилиш ва бошқариш бўйича 30 йилга мўлжалланган келишувга эришди. Лойиҳанинг умумий қиймати 230 миллион еврони ташкил этади.


Шартномага кўра, порт ҳудудида 1,5 километр узунликдаги, 17 метр чуқурликдаги янги тўхташ жойи (причал) қурилади ва йирик ҳажмдаги кемаларни қабул қилишга мўлжалланган инфратузилма янгиланади.


Молиявий тақсимот бўйича, портдан тушадиган даромаднинг 60 фоизи Сурия томонига, қолган 40 фоизи эса CМА CGM компаниясига ўтади. 


Бу келишув, президент Башар Асад ҳокимиятдан кетганидан сўнг, президент Аҳмад аш-Шаръ раҳбарлигида амалга оширилган илк йирик хорижий инвестиция асосидаги битм ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.