27.12.2024 16:27
Европада исломофобия кенгаймоқда
Европада исломофобия индивидуал ҳолатлардан чиқиб, ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. Туркия-Германия университети доценти, “Исломофобия бўйича Европа ҳисоботи” муҳаррири Энес Байраклининг сўзларига кўра, илгари маҳаллий даражада қўлланилган ҳижобга нисбатан тақиқлар ҳозирда кўплаб Европа давлатларида миллий даражада жорий этилмоқда.
Байракли ва Виллиам & Мари профессори Фарид Ҳафез томонидан тайёрланган ҳисобот 28 давлатда мусулмонларга нисбатан ирқчилик ва дискриминацияни таҳлил қилган. Ҳисоботга кўра:
2023 йилда мусулмонларнинг 47 фоизи ирқчиликка дуч келган, бу 2016 йилдаги 39 фоиздан ортиқ.
Диний либосларга нисбатан тақиқлар одатий ҳолга айланиб, ҳижоб ва бошқа урф-одатларга қарши чекловлар институционал даражада қўлланилмоқда.
Австрия (71%), Германия (68%) ва Финляндия (63%) мусулмонларга нисбатан дискриминация энг юқори даражада қайд этилган давлатлардир.
Байраклининг таъкидлашича, Ғазодаги уруш Европадаги мусулмонлар йиғилишлари ва сўз эркинлиги каби асосий ҳуқуқларни чеклаш учун баҳона бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳукуматлар исломофобияни очиқ тан олмасликни афзал кўриб, “юмшоқ” терминлардан фойдаланмоқда.
БМТ 15 мартни Халқаро исломофобияга қарши кураш куни деб эълон қилганига қарамай, 2023 йилда ҳеч бир Европа давлати бу кунни нишонламаган. Европа давлатлари исломофобияга қарши қонуний чоралар кўришда сусткашлик лик қилмоқда.
Европада исломофобиянинг ижтимоийлашуви мусулмонларнинг таълим, бандлик ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Муаммонинг глобал даражада тан олиниши ва унга қарши қатъий чоралар кўрилиши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам бўлади.