11.01.2025 14:03

Бомбаланаётган Ғазо: 463-куннинг асосий воқеалари

Босқинчилар Зайтун ҳудуди, Дайр ал-Балоҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига зарба берди. Бир кунда 22 киши шаҳид бўлди.
▪️Нусейрат лагерида снайпер журналист Саид Набхонни отиб ўлдирди. Ғазода ишғолчилар томонидан ўлдирилган журналистлар сони 204 кишига етди.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Исроил бомбардимонларининг 10 фоизида шаҳидларнинг тана қисмлари буғланади.
▪️Босқинчилар Ғазода содир бўлган жиддий воқеада 8 аскарнинг ҳалок бўлганини ва яраланганини маълум қилди.
▪️Ғарбий соҳилда босқинчилар Қалқиля, Тулкарм, Ал-Халил ва Салфитга ҳужум қилмоқда. Бир фаластинлик ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди.
▪️Ҳусийлар Нетаняхуга мурожаатида: Америка сизга ёрдам бермайди. Биз кўчманчиларни Герцл, Балфоур, Бен-Гурион, Британия ва уларни Фаластинга олиб келганларни лаънатлаймиз.
▪️Босқинчиларнинг Ливаннинг Тир шаҳрига уюштирган ҳужумлари натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.
▪️Ҳинд Ражаб жамғармаси Ғазодаги уруш жиноятларида айбланган исроиллик аскар Боаз Бен Давидга қарши судга мурожаат қилди. Даъво ишғолчи таътилда бўлган Швецияда қўзғатилган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.