Мичиган штати мусулмонлари Трампни қўллаб-қувватлашини маълум қилди
АҚШнинг Мичиган штатида истиқомат қилувчи мусулмон гуруҳлари 26 октябрь куни бўлиб ўтган сайловолди намойишида Дональд Трампни қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.
"Биз мусулмонлар сифатида Дональд Трампни қўллаб-қувватлаймиз, чунки у тинчлик ўрнатишга ваъда бермоқда. Биз Дональд Трампни қўллаб-қувватлаймиз, чунки у Яқин Шарқ ва Украинада тинчлик ўрнатишни ваъда қилмоқда", - деди сўзга чиққан мусулмонлар вакили.
Мусулмонлар Трампнинг урушга қарши позициясидан ташқари, унинг АҚШда давом этаётган маданият урушларидаги позициясига ҳам эътибор қаратишди.
“Биз Дональд Трампни оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва фарзандларимиз фаровонлигини ҳимоя қилишга содиқлиги учун, айниқса, ўқув дастурлари ва мактаблар ҳақида гап кетганда, қўллаб-қувватлаймиз”, деди мусулмон жамияти етакчиларидан бири.