Defence for Children халқаро болаларни ҳимоя қилиш ташкилоти сентябрь ойида Исроил армияси ва исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда 7 октябрдан бери ўлдирилган фаластинлик болалар ҳақида ҳисобот эълон қилди. 

Ҳисоботда келтирилган асосий фактлар:

Исроил мерганлари қуролсиз болаларни атайлаб нишонга олмоқда ва ҳақиқий ўқ билан ўққа тутмоқда. Исроил аскарлари ва кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда, жумладан Шарқий Қуддусда 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йил 31 июлига қадар 141 нафар фаластинлик бола ўлдирилди.

Исроилликлар томонидан ўлдирилган 141 нафар боланинг 116 нафари тўғридан-тўғри бошига ёки танасига, 18 нафарига эса орқа қисмига отилган, бу – "бола исроиллик аскарларга хавф туғдирмаганининг яққол кўрсаткичидир".

2000 йилдан бери қатл қилинган фаластинлик болаларнинг 20 фоизи 7 октябрдан кейин ўлдирилган. Ғарбий Соҳилда ҳар икки кунда бир бола ҳалок бўлади.

Исроил қўшинлари ва расмийлари тез ёрдам машиналарига ҳақиқий ўқ-дорилардан ўқ узмоқда ва Исроил ҳаво ҳужумида яраланган болаларга яқин атрофдагиларнинг тиббий ёрдам кўрсатишига йўл қўймаслик орқали фаластинлик болаларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини мунтазам равишда рад этиб келади.

Исроил ҳукумати ва кучлари исроиллик кўчманчиларнинг фаластинлик болаларга нисбатан зўравонликларини мунтазам, атайлаб ва мақсадли равишда қўллаб-қувватламоқда. Исроил қўшинлари кўпинча исроиллик кўчманчилар томонидан қуролли ҳужумлар пайтида ҳозир бўлади, лекин улар тожовузининг олдини олмайди. Икки марта Исроил аскарлари ва кўчманчилар бир вақтнинг ўзида фаластинлик болаларга қарата ўқ узган.

Исроил кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда ҳаво ҳужумларида 25 нафар фаластинлик болани ўлдирди. Баъзи болалар тўғридан-тўғри нишонга айланган бўлса, бошқалари билвосита нишон бўлган.

2023 йил октябрь ойида Исроил аскарлари тўрт нафар фаластинлик болани юмшоқ тўқималар ярасининг диаметрини ошириш учун мўлжалланган ичи бўш учли ўқлар билан отиб ўлдирди, бу эса Халқаро судда таъқиб қилинадиган уруш жиноятлари ҳисобланади.

Исроил ҳукумати 2023 йил 7 октябрдан бери босиб олинган Ғарбий Соҳилда, жумладан Шарқий Қуддусда фаластинлик болаларнинг 18 жасадини мусодара қилди. Жасадларни мусодара қилиш ва сақлаш халқаро гуманитар ҳуқуқ ва халқаро жиноий ҳуқуқни бузиш ҳисобланади. 

Исроил ҳукумати аскарларнинг жазосиз қолиши ва фаластинлик болаларнинг судсиз ўлдирилиши учун ҳеч қандай оқибатларга дуч келмаслигини таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда: "Ўрганилаётган ушбу давр учун жавобгарлик ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ".

Мавзуга алоқадор