Германия умумий ҳарбий мажбуриятни қайта жорий этиш истиқболларини муҳокама қилмоқда. Мудофаа вазирлиги бўлим бошлиғи Борис Писториусга учта ислоҳот вариантини тақдим этди. Мамлакатда бу амалиёт бундан 13 йил аввал — 2011 йилда бекор қилинган эди.

Вариантлардан бирида аёлларни мажбурий ҳарбий хизматга жалб этиш таклиф қилинган. Бунинг учун Германия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш талаб этилади, бироқ Мудофаа вазирлигининг фикрича, бу вариант жамоатчилик томонидан маъқулланиши мумкин.

Ислоҳотнинг яна бир варианти фақат 18 ёшдан ошган эркакларни ҳарбий хизматга чақиришни назарда тутади.
Учинчи вариант ишга олиш кампанияларини ўтказиш орқали мавжуд тизимни «оптималлаштириш» ни ўз ичига олади.

Писториус учинчи вариантга қарши чиқди. Шу ҳафта Вашингтонга сафари чоғида у "Германия ҳарбий хизматга чақиришнинг қандайдир шаклига муҳтож эканини" таъкидлади.

Мамлакатда энг машҳур сиёсатчи сифатида ўрин олган Германия мудофаа вазири аввалроқ ҳарбий хизматни тўхтатиш қарорини «хато» деб атаган эди.

Муддатли ҳарбий хизматни қайта тиклаш немис жамиятининг қариши билан боғлиқ, яъни истеъфога чиққан аскарлар сони уларнинг ўрнини босадиган чақирувчилар сонидан ошади.

Берлин яқинда ўз қуролли кучлари сонини ҳозирги 180 мингдан 200 мингга оширишни мақсад қилган.

Связано с темой