16.01.2025 20:17
Сурия Исроилга қарши қатъий чоралар кўради
Сурия ташқи ишлар вазири Асад ал-Шайбоний кеча, 15 январь куни мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати юзасидан баёнот берди. Унга кўра, Исроил қўшинлари Сурия базаларига бир неча бор ҳужум уюштирган. Шу муносабат билан Сурия Исроилга қарши қатъий чоралар кўришга мажбур.
"Биз ўз халқимиз ва ватанимиз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча қонуний ҳуқуқларга эгамиз. Сурия яқин қўшниларига таҳдид қилишни истамайди, бироқ у ўз хавфсизлигини таъминлашга мажбур", деган Асад ал-Шайбоний.
Сурия раҳбарияти халқаро ҳамжамият ва БМТга мурожаат қилиб, Исроил ўз қўшинларини Сурия ҳудудларидан олиб чиқиб кетишини талаб қилди. Шунингдек, Исроилнинг олдинги ҳужумлари Эрон, Ҳизбуллоҳ ва Асад ҳукумати билан боғланган баҳоналарга асосланганини қўшимча қилган.
Вазирнинг таъкидлашича, Исроил айни пайтда бундай важлардан воз кечиб, Суриянинг суверенитети ва мустақиллигини ҳурмат қилиши керак.