19.12.2024 07:40

Аҳмад ал-Шара (Жўлоний) суриялик журналистларга баёнот берди

Жўлоний Сурия иқтисодини қайта тиклаш борасида тўхталиб: "Биз Сурияни бир долларсиз қабул қилдик", деди. 

Унинг сўзларига кўра, режим наркотик даромадларини чет элдаги сурияликларга пул ўтказмалари орқали ўтказган.

"Сурияни нолдан қабул қилдик. Йил охиригача ҳамкорлик туфайли ажойиб натижаларга эришамиз," – деди Жўлоний.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда энди чодирлар қолмаган. Давлат активларини қайтариш қийин, лекин бунинг устида иш олиб борилмоқда. Сурияга биринчи кемалар етиб келди.

"Мамлакатни тиклаш дастури якунланмоқда," – деди у реставрация ҳақида гапирар экан. "Давлат тузилишига кўра, "Сурия ҳамма учун," позициясига амал қилади. 

Хасака ва Раққа ҳақидаги саволга қўшинларни олиб чиқиш ёки ҳарбий аралашув йўли билан ушбу масала ечим топишини билдирди. 
"Биз қон тўкилмаслиги учун ҳаракат қиламиз", - деди у. 

Унинг сўзларига кўра, Сурия халқи давлат ёрдами билан эмас, ўз меҳнати билан яшаяпти. Бу муаммо ҳам ҳал қилинади. 

"Сурия келажаги сабр ва ҳаракатни талаб қилади: Аллоҳ таоло дунёни бир кунда яратмаган", деди Жўлоний сўзи якунида.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.