21.06.2025 06:25
276
Таҳлил: Трамп қотил Нетаньяхунинг қўлидаги “қўғирчоқ”ми?
Президент Дональд Трамп “Эрон ядровий қуролга жуда яқин” эканини биламан, деб айтди. Лекин у бундай маълумотни қаердан олди? Жавоб аниқ – буни унга Биньямин Нетаньяху айтган. АҚШ разведка идоралари Трампга нима деди? Уларнинг маълумотларига кўра, “Эрон ядровий қурол яратиш устида иш олиб бормаяпти ва олий раҳбар Оятулло Али Хоманаий 2003 йилда тўхтатилган бундай дастурга рухсат бермаган”.
Аммо Трамп АҚШ миллий разведка директори – Тулси Габбарднинг маълумотларини инобатга олмоқчи эмас. “Менга у (Тулси Габбард) нима дегани қизиқ эмас”, деган у. Чунки “Нетаньяху яхшироқ билади”.
Шу боис Трамп "Исроил"нинг Эронга нисбатан агрессиясини қўллаб-қувватламоқда. У Эронга очиқ айтмоқда: агар улар жавоб қайтарса, АҚШ Эронни йўқ қилади.
Бу – ақлдан озган раҳбарнинг хатти-ҳаракатидир.
Трамп президентлик лавозимида тўлиқ муваффақиятсизликка учради. У АҚШ ташқи сиёсатини геноцидчи қўлига топширди. У Нетаньяхуга Американи Эрон билан уруш ёқасига олиб келишга рухсат берди. У Фаластиндаги геноцидни инкор қилди, Ғазони “курортга” айлантириш лойиҳасини илгари сурди.
У Россиянинг стратегик кучларига қарши эҳтимолий ҳужумга ким рухсат берганини ҳам билишга қизиқмаган – бу ҳалокатли, огоҳлантирувчи ҳаракат бўлиши мумкин эди.
Руслар бу ҳолатни пассив томоша қилиб ўтириб тушунишяптими? Хитойликлар, ҳиндлар, европаликлар, ҳатто америкаликлар-чи?
Эронликлар эса ташвишли аҳволда. Улар кўп гапириб, кам ҳаракат қилишади. Улар ўз режаларини амалга оширишдан олдин оммага эълон қилиб, уларнинг самарадорлигини камайтириб юбормоқдалар.
Вашингтон ва "Исроил" душмани деб белгилаган ҳар қандай давлат бугунги кунгача бирма-бир йўқ қилинди.
Нетаньяхунинг сўнгги телба баёнотида у ядровий қуролга эга Покистонни ҳам "ағдарилиши лозим бўлган давлатлар" рўйхатига киритди. Олдин 7 та давлат бор эди, энди 8 та.
Ҳозиргача 5 та давлат нобуд қилинган: Ироқ, Ливия, Сурия, Ливан ва Сомали. Олтинчи – Эрон – ҳужум остида. Еттинчи – Саудия Арабистони – навбат кутаяпти. Энди рўйхатга Покистон қўшилди. Туркия – тўққизинчи бўладими?
Мусулмон давлатларнинг бирлашишдаги ожизлиги уларни ҳалокатга олиб келяпти.
"Исроил" мусулмонларни тарих ахлатхонасига улоқтириб юбориш учун Вашингтондан фойдаланмоқда.
Улар АҚШ ҳукуматига шунчалик таъсир ўтказяптики, энди Америка ўз манфаатларини ҳимоя қила олмайди. Конгрессда фақат биргина аъзо – Томас Мэсси – "Исроил" таъсири остида эмас.
Судялик курсилари, ОАВ, молия ва университетлар тармоқларида яҳудийлар АҚШ аҳолисидаги улушидан бир неча баробар кўп вакилига эга бўлган. АҚШда DEI (долзарблик, тенглик ва инклюзия) сиёсати баҳонаси билан оддий оқ, гетеросексуал эркаклар четлатилди, аммо яҳудийлар ҳеч қачон бундай чекловларга учрамаган.
Мусулмонлар ва бошқа яҳудий бўлмаганлардан фарқли равишда, яҳудийлар ҳамжиҳат, бир-бирини қўллаб-қувватлайди.
Ўз ташқи сиёсатини назорат қилолмайдиган мамлакат – мустақил эмас. Шу маънода, АҚШ энди суверен давлат эмас.
Мулоҳаза:
Ушбу мақола орқали Пол Крейг Робертс Ислом уммати учун холис кўзгуни тутмоқда. Албатта, уни бу мақоласига дунё сионистлари шубҳасиз “антисемитизм” тамғасини босишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Аммо муаллиф нафақат мусулмонлар интеграцияси, балки мусулмон бўлмаган ёки яҳудий бўлмаганларни ҳам ўзаро бирлиги йўқлигини таъкилдаб ўтмоқда. Жумладан, АҚШ давлати бошқарувида яҳудий лоббиси нақадар қудратга эга эканлигини кўрсатиб ўтган. Гарчи яҳудийлар лоббиси ҳақидаги мулоҳазалар Ғазо геноциди бошланган пайтдан кўпчиликка очиқ аён бўлиб қолган бўлсада, энди бу ҳақида америкаликларнинг ўз мутахассислари томонидан эътироф этилиши ёки тан олиниши ва уларнинг хулосалари давлатчиликнинг энг асосий шарти бўлган сувернитет масаласига салбий таъсири билан боғлаши келажакда АҚШ давлат бошқарувида, балки, инқилобий даражадаги ўзгаришлар бўлиш эҳтимолидан дарак бераётгандек.
Қисқача муаллиф ҳақида:
Пол Крейг Робертс – Америка иқтисодчиси, сиёсий таҳлилчи ва публицист. У АҚШнинг собиқ президенти Роналд Рейган маъмуриятида Молия вазирининг ўринбосари (Assistant Secretary of the Treasury for Economic Policy) сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у иқтисодий ва ташқи сиёсат мавзуларидаги танқидий мақолалари билан танилган. New York Times, Wall Street Journal нашриларида мақола ёзган, университетларда дарс берган.
Пол Крейг Робертс – Америка иқтисодчиси, сиёсий таҳлилчи ва публицист. У АҚШнинг собиқ президенти Роналд Рейган маъмуриятида Молия вазирининг ўринбосари (Assistant Secretary of the Treasury for Economic Policy) сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у иқтисодий ва ташқи сиёсат мавзуларидаги танқидий мақолалари билан танилган. New York Times, Wall Street Journal нашриларида мақола ёзган, университетларда дарс берган.
Пол Крейг Робертс ҳозирги глобал геосиёсий вазиятга танқидий муносабатда бўлиб, АҚШнинг ташқи сиёсатини кўп ҳолларда танқид қилади. У "Исроил" таъсири, НАТО сиёсати, глобализм ва империализм мавзуларида кескин фикрлар билдириши билан машҳур. Ғарб оммавий ахборот воситаларини ҳам эркин эмас, деб ҳисоблайди.